Окибат Хакида Шерлар

Окибат Хакида Шерлар Rating: 9,7/10 4228 reviews
  1. Окибат Хакида Шерлар

Матлуба муродова фольклор ва этнография ЎЗБЕК ХАЛҚ МАКОЛЛАРИ Тил, фалсафа ва бадиий ижоднинг ўзига хос ҳодисаси сифатида юзага келган халқ мақоллари фольклорнинг ихчам шакл, аммо теран мазмунга эга булган бир жанридир.Соддароқ қилиб изоҳлаганда, мақол халқнинг кўп асрлар мобайнида ижтимоий иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётда тўплаган тажрибалари, кузатишлари асосида юзага келган ихчам, чуқур мазмунга эга бўлган оғзаки ижод жанрларидан биридир. Мақол атмаси арабча -«қавлун»- гапирмоқ, айтмоқ сўзидан олинган, у айтиб юриладиган ибора, ифодалар, асосан, мақол жанрини ҳосил қилади. Мақол хар бир халқнинг оғзаки ижодида учрайдиган жанрдир. Ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаси халқ мақолларида акс этган, Мақол халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрларидан ажралиб туради, Масалан,достон, эртак, афсона ва ривоятлар, латифлар воқеликни ҳикоя тарзида акс эттирса, мақоллар халқнинг ана шу воқелик ҳақидаги худосалари, ҳукмлари орқали ифодалайди. Ҳажман ихчам бўлган мақолда баёни достонларга жо бўлган воқеалар мужассамланган. Мақолда фикр аниқ, тугал хулоса, лўнда ҳукм тарзида ифодаланади.

Шоир Ёдгор Обиднинг «Бону» шеърлар. Окибат хам шу. Диктатор куппак хакида. ШЕРЛАР ХАКИДА. ОЛДИНГИ ВИДЕО https. АКА УКАЛАР ТАСИРЛИ ХИКОЯ ОКИБАТ ХАКИДА. Хамиша оилангизда мехр окибат, севги мухаббат. Maktab sms sherlar / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР sms prikol. Ayriliq, ko'chirish, Скачать Ayriliq Ziyo-Music.Com.

Мақоллар ўз маъносида ва кўчма маъноларда қўллана олади: Ўз маъносида қўлланган мақоллар:»Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда». Кўчма маънода қўлланган мақоллар; «Қуруқ қошик оғиз йиртар» Фақат кўчма маънода қўлланувчи мақоллар; «Балиқ бошидан чирийди» Олимларимиз халқ мақолларини қуйидагича таснифлайдилар: 1. Алфавит тартиби.- Бунда мавжуд мақоллар тўпламда алфавит тартибида жамланади. Мавзу бўйича тасниф. Таснифнинг бу турида эса тўпланган мақоллар муайян мавзулар бўйича гуруҳларга ажратилади. Поэтик тасниф- Мақолларнинг кўпчилиги давлар ўтиши билан маъноси ўзгариб боради, илгари ўз маъносида қўлланган мақоллар кейинчалик фақат кўчма маънода қўлланиши мумкин. 4.Тарихий тасниф-Мақоллар жуда қадимий ва айни пайтда замонавий жанр.

Мақоллар турли даврларга мансублиги билан ҳам бир-биридан фарқланади. «Қум йиғилиб тош бўлмас, қул йғилиб бош бўлмас», «Қул қутурса, қудуққа туфлар»- бу мақоллар қулдорлик даври мақоллари, «Амирнинг ошидан фақирнинг мушти яхши», «Бекка етгунча белинг синар»- каби мақоллар ҳозир кўчма маънода ишлатилади 5.

Мақолларни тузилишига кўра тасниф этиш. Бунда мақоллар таркибидаги мантиқий марказлар миқдорига қараб бир неча гуруҳларга бўлинади; икки қисмли мақоллар-«Айтилмаган ерга йўнилмаган таёқ», тўрт қисмли мақоллар: Арғумоқда ёл йўқ деб, Йўлга ташлаб кетманглар. Эр йигитда мол йўқ деб, Ёвга ташлаб кетманглар. Мақолларда кўпроқ ТАЗОД (зид қўйиш) санъати қўлланади.

Масалан: «Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб», «кўп ўйла, оз сўзла» Мақолларда яна бир санъат ИСТИОРА (метафора) яъни ўхшатиш қўлланади. Масалан; «Эт билан тирноқни ажратиб бўлмас». Ҳар бири тилимиз кўркини, нутқимиз нафосатини, акл-фаросат ва тафаккуримизмантикини ҳайратомуз бир қудрат билан намойиш этган ва эта оладиган бундай бадиият қатралари халқимизнинг кўп асрлик ҳаётий тажрибалари ва маиший турмуш тарзининг бамисоли бир ойнасидир.

Бу бадиий ойнада унинг ҳаётга, табиатга, инсон, оила ва жамиятга муносабати, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, ахлокий-эстетик ва фалсафий қарашлари, қисқаси, Ўзи ва Ўзлиги тўла намоён бўлгандир. Шунинг учун ҳам мақоллар ғоятда кенг тарқалган бўлиб, асрлар давомида жонли сўзлашув ва ўзаро нутқий муносабатларда, бадиий, тарихий ва илмий асарларда, сиёсий ва публицистик адабиётда доимий равишда қўлланилиб келган ва қўлланмоқда. Йиллараро, даврлараро уларнинг янгилари яратилиб турган, эскиларининг- жонли муомилада, тилда мавжудларининг маъно доираси кенгайиб ёки торайиб борган.

Хатто уларнинг муайян кисми унутилиб кетган.Чунки узбек халкининг бундай улкан фольклор мероси фольклористика нуктаи назаридан кейинги асрларгача деярли тупланмай ва урганилмай келган. Бндан халк маколлари утмиш адиблари, шоирлари тарихчилари эътиборидан мутлоко четда экан, деган хулоса чикармаслигимиз керак.

Маколга адабий нуктаи назардан кизикиш, асар бадиийлигини ошириш ва бадиий тил равонлигини таъминлашучун ундан фойдаланиш хамма замон суз санъаткорларини диккат марказида булган. Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Рабғузий, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур.

Абдулғози Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий, Нодира, Фурқат, Чўлпон, Абдулла Кодирий, Ойбек, ўафур ўулом ва бошқа ўнлаб ижодкорларнинг асарлари синчиклаб урганилса, уларнинг таркибида канчадан-канча маколлар баъзин айнан узгарган холда мавжудлигига каноат хосил киламиз. Тарихимизда хатто маколга махсус, агар таъбир жоиз булса, фольклористик нуктаи назардан, гарчи эпизодик характерда булса-да, муносабатда булган холларга хам дуч келамиз. ХI асрнинг улкан тилшунос олими, фольклоршунос ва этнограф Маҳмуд Кошғарийнинг тўпловчилик фаолияти ва унинг «Девону луғотит турк» асари бунга ёрқин мисол бўла олади. «Девон»да турли муносабатлар билан туркий халқлар орасида кенг тарқалган 400 га яқин мақол ва маталлар ҳам келтириладики. Уларнинг аксарияти бугун ҳам айрим ўзгаришлар билан тилимизда муваффақиятли равишда ишлатилмокда. Бу ўринда адабиётимиз тарихида мақоллар асосида яратилган асарлар ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан Муҳаммад Шариф Гулханийнинг «Зарбулмасал» асари таркибида 300 дан ортиқ мақол бор.

Ёки Сулаймонқул Рожий ўзининг «Зарбулмасал» асарида 400 дан ортиқ мақолни шеърий вазнга солганлиги ҳам эътиборга лойиқ ҳодисадир. Ўзбек халқ мақолларига муайян бир тартиб берилиб мажмуаларга киритиш, улардан махсус тўпламлар тузиш ишлари эса, XIX асрнинг иккинчи яримдан бошланди.

Масалан, венгер олими Х.Вамберининг 1967 йилда Лейпцигда нашр этилган «Чиғатой тили дарслиги» хрестоматия- луғатига ўзбек фольклори ва адабиётининг айрим намуналари қатори 112 та мақол киритилган бўлиб, уларнинг немис тилига таржимаси ҳам берилган. Шундан кейин бирин-кетин Н.Остроумов (1895), Б.Раҳмонов, (1924), Ҳ.Зарипов ( 1939,1947), Т. Мирзаев, Б.Саримсоқов, А.Мусоқулов (1989) каби фольклоршунослар, фан ва маданият ходимлари томонидан тузилган турли характердаги ва турли ҳажмдаги мақоллар тўпламлари нашр этилди. М.Абдураҳимов, Х.Абдураҳмонов, М.Содиқова каби олимларнинг тилшунослик ва таржима шунослик йўналишидаги тўпламлари юзага келди.

Шунингдек, Е.Чернявский, В.Рўзиматов (1959), Н.Гацунаев (1983, 1988), А.Наумов(1985) каби таржимонларнинг мехнати билан ўзбек халқ мақоллари рус тилида хам айрим-айрим тўпламлар сифатида босилиб чикди. Мақоллар кўп асрлик ҳаётий тажрибалар, доимий кундалик кузатишлар хулосасини тугал фикр тарзида қатъий қутбийликда ифодалар экан, уларда ҳар бир сўзнинг маъно хилма хиллиги, ибораларни турғунлиги, шаклий барқарорлик устунлик қилади. Аммо кўлланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб боради.

Окибат Хакида Шерлар

Шунинг учун мақолдаги ҳар бир сўзга алоҳида эътибор бериш керак.уларда шундай сўзлар борки, бу сўзлар тарихан бутунлай бошқа маъноларни англатган. Масалан, туз сўзи бугунги кунда минерал моддани билдиради.тарихан бу сўз тўғри, одобли; дала, текислик маъноларини англатган ва факат мақоллардагина сақланиб қолган. Қиз сақласанг, туз сақла. Туздаги билан эмас уйдаги билан бўл.

Шунингдек, меҳнат сўзининг азоб-укубат, бахтсизлик маъносини ҳам факат мақолларда ёки айрим шевалардагина учратишимиз мумкин. «Меҳнат ҳам эгиз-эгиз, Давлат ҳам эгиз-эгиз». Сўз санъатининг маҳсули сифатида мақоллар хам бадиият ҳодисалариди уларда бир сўзнинг юзлаб маъно қирралари, бадиий тасвир воситалари, поэтик кўчимларининг барча намуналарини учратиш мумкин. Маколлар сўз санъати маҳсули сифатида ўз маъносида, кўчма маънода ва ҳар иккала маънода қўлланиши мумкин шунинг учун уларда бадиий-тасвирий воситаларининг хилма-хил шаклларига дуч келамиз.

Аммо мақолларда ўхшатишнинг кам ишлатилишини унинг бу жанр учун характерли эмаслигини ҳам курамиз. Мақолларни ўзгартиришлар билан ўзгартириб қўлласак, одатда улар ўз мақоллик хусусиятларини йўқотади. Масалан: Булбул чаманни севар, Одам - Ватанни маколини Булбул чаманни севгандай, одам Ватанни севар ёки Деҳқон бўлсанг шудгор қил, Мулла бўлсанг такрор кил. Мақолини Деҳқон шудгор қилгандай, мулла бўлсанг такрор қил деб кўрайлик-чи.

Бутун маъносизлик юзага келади. Масалан Устоз отангдан улуғ мақоли Устоз отангдай улуғ тарзида бузиб қўлланмокда.

Бунда отани камситиш холати йўқ, шундай бўлганда халқ Ота рози-худо рози деган мақолни яратмас эди. Бу ерда устоз ҳурматини бўрттириш бор. Қолаверса, халқда барча одамзоднинг биринчи якка ягона устози Оллохдир деган тушунчяалар хам бор.

Иккинчидан устоз билан тенглаштириб куйилса, макол мазмуни бутунлай ўзгариб, халк карашларига зид булиб колади. Тугри, куп вариантлилик маколлар учун хос ходиса. Аммо бу маколларниистаганча узгартириш мумкин дегани эмас. Маколлар кетма-кет келганда, бири иккинчисини инкор этгандек, бир-бирига зиддек туюлиши мумкин. Аслида эса, кулланиш вазиятга караб турли-туман маъно мазмунни ифодалаганлигини унутмаслик керак. Куйидаги маколларга эътибор килинг: Купни ёмонлаган кумувсиз колар.

Купни ёмонлаган кумилар. Ёки: Хисоблашган дуст эмас. Хисобли дуст айрилмас. Маълумки, халкимиз мархумларга алохида хурмат курсатади. Тириклигида канчалик ёмон булишмасин, улар хакида ёмон суз айтишдан, гарчи тугри булса хам тийилади. Маколда эса бундай кишиларнинг азасига хам кишилар истар-истамас келиши, тилида айтмаса хам, дилида уларнинг аслида ким булганлигини унутмаслиги уз ифодасини топган.

Бундай катъий хукмда узига хос огохлантириш тасвирланган. Купни ёмонлаган кумилар. Бу ерда халок булар, эл назаридан колар деган маъно ифодаланган.

Хисоблашган дуст эмас. Баъзи кишилар арзимас хизматларини хам дустга миннат килишади. Бу ерда суз уша хакда кетмокда.

Шерлар

Хисобли дуст айрилмас. Бу маколда эса дуст киши дустнинг яхшиликларини унутмаслиги, доимо ёдда тутиши керак деган маънони ифодаламокда. Маколларнинг жонли жараёнда, вазиятга караб кулланилишидан мазкур тупламга хос яна бир хусусият келиб чикади, яъни баъзи маколлар мисралар урни алмашган холда мавзуларда такрорланган.

Бу туплам хажмини сунъий равишда купайтириш учун тузувчилар уйлаб чиккан нарса эмас. Тупламдаги барча маколлар халкдан ёзиб олинган ва уларни Узбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва Адабиёт институтининг фольклор архивида сакланади. Яна бир мулохаза: Юртимиз мустакилликка эришуви туфайли куп нарсалар ижобий кутбга узгаради. Жумладан: диний кадриятлар тулалигича тикланди. Маколларнинг хам кулланишида турфаликлар юзага келди.Аммо диний кадриятларнинг тикланиши дин никобида юрган текинхурлар, ёвузлар бутунлай йуколди дегани эмас. Мутаасиблик хозир хам мавжуд. Чаласавод мулла, Имомлар хозир хам топилади.

Динни никоб килиб, бутун дунё тинчлигига рахна солаётган экстремистларни хам инкор килиб булмайди. Тупламда дин билан боглик маколлар ана шулар хакида эканлигини китобхон яхши билади деб уйлаймиз.

Шунингдек, бундай маколлар тарихан турли-туман муносабатларни ифодалаганлигини, тилимизда асрлар давомида ишлатилиб келиниб келиниб, бугунги кунда эса асосан кучма маънода кулланишихам унутмаслик керак. Маколлар туплами бир забт билан укиб чикиладиган асар эмас. Унга барча соха кишилари турли муносабат билан хар доим, хар куни мурожаат килишлари мумкин.

Шу йиллар давомида узбек халк маколари бир неча марта «Тафаккур гулшани», «Акл аклдан кувват олар», «Донолар бисотидан», «Денгиздан катралар» номли туплам булиб маънавий кадриятимизнинг шаркона, лунда ва ёркин ифода этилган холда чоп этилди. АФСОНА ВА РИВОЯТЛАР Кичик хажмли, мазмунан содда баён вва хикоялар шаклида ташкил топган афсоналар узбек халк огзаки ижодининг энг кадимги намуналаридан хисобланади. Афсоналар ижтимоий хаёт билан боглик булган вокеа ва ходисаларни хаёлий шаклда хикоя килади. Улар инсониятнинг табиат ва жамият хакида билиш ва тушунишга булган интилиши жараёнида вужудга келган. Шунинг учун хам афсоналар ижтимоий хаёт ва маданият, дунёкараш ва рухий кечинмалар, урф-одат ва тарихий ходисалардан дарак беради. Афсона форсча суз булиб, фантастика, сехр-жоду ҳамда ҳаётий уйдурмалар асос булган насрий хикоялар демакдир.Аристотель таъбири билан айтганда, афсоналар ҳақиқатдан дарак берувчи ёлғон ҳикоялардир. Афсоналар кўпроқ диний ҳодиса ёки воқеаларни тўқийдиган афсоналарга бўлинади.

Бу хилдаги афсоналар Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида саш сузи оркали ифодаланган булиб, жуда кенг маънони билдиради. Бу суз девонда хикоя хамда кисса деб изохланган. Махмуд Кошгарий хикоя билан киссани «утмиш вокеалардан хабар берувчи», деб таърифлайди ва уз фикрларини ривожлантириб: «Хикояларда факат утганлар хакида айтилиш шартмас», деб уктиради. Хакикатдан хам утган вокеалар хакида хикоя килувчи огзаки киссалар хаёлий уйдирмадан ташкил топган вокеаларни хам четлаб утмаслиги шубхасиздир. Хикоянинг бу хил формасининг бу хил формасида сехр-жоду, фантастик элемент хамда хаётий уйдирмаларнинг булиши уз-узидан маълум.

Окибат хакида шерлар

Демак, caw фактик вокеа хам, хаёлан тукилган ходисаларни хикоя килади. Шундай экан, бу суз шакл ва мазмун эътибори билан турлича булган икки хил хикояни ифодалайди. Биринчи-узок утмиш вокеаларини факат хаётий уйдирмалар асосида талкин этувчи хикоялар, иккинчи - муайян тарихий вокеалар ёки хаёлан тукилган ходисаларни сехр-жоду, фантастик уйдирмалар кобигида талкин этувчи хикоялар. Шуни айтиш керакки, биринчи тур хикоялар узининг шакл ва мазмунига кура ривоятларни, иккинчиси эса, купрок афсоналарни эслатади.

Афсоналарни тематик жихатдан уч хил турга булиб урганиш максадга мувофик. Биринчи - хаёлий вокеа ва хаёлий кахрамонлар хакида хикоя килувчи афсоналар иккинчиси - тарихий вокеа ва тарихий шахслар хакида хикоя килувчи афсоналар, учинчи жангнома типидаги афсоналар ёки кахрамонлик афсоналари. Хаёлий вокеа ва хаёлий кахрамонлар хакида хикоя килувчи афсоналар ибтидоий дунёкараш, у ёки бу кучни мукадас билиб, унга сигиниш, эътикод куйиш хамда севги-садокат каби кечинмалар таъсирида пайдо булган «Девкалъа», «Ширин киз», «Калта минор», «Илон бузган» сингари тукима афсоналар мазкур туркумга оиддир.

Бу афсоналар Урта Осиё халклари орасида кенг таркалган. Улар инсонларнинг бекиёс кучи ва гузаллигини мадх этади. Бу афсоналар фантастик уйдирмалар заминида накл этилган булиб, сюжети купрок хаёлий эпизодлардан ташкил топади ва маълум бир тарихий жойлар, тепаликлар, калъалар билан боглик равишда хикоя килинади. Коракум сахросида «Ёрбакир», «Ширвон», «Шмаха», «Халаф» номи билан машхур булган калъаларнинг харобаралари мавжуд булиб, улар «Шохсанам ва Гариб» афсонаси, «Девкалъа» эса, Шаркда машхур булган «Фарход ва Ширин» афсонаси билан богланади. «Девкалъа» афсонасида мифологик тасаввурларнинг излари сакланганлиги унинг жуда кадим замонларда яратилганлигини курсатади. Бирок у бизгача муайян узгаришлар билан етиб келган. Шунинг учун хам Девкалъанинг курилиш сабаби соф севги-мухаббат, яхшилик ва ёмонлик хакидаги тушунчалар билан боглик холда вафодорликнинг рамзий ифодаси сифатида хикоя килинган.

Курамизки, афсонани ташкил этган вокеа ва ходисалар тизмаси хакикатдан дарак беришга каратлган. Хар бир ходиса хамда бош кахрамон талкинида эпик рух хукмрон. Бунда фантастик уйдирма сюжет асосини ташкил этиб, вокеалар тизмасини узаро боглаш, харакатлантириш, айни чокда бадиий безак вазифасини бажаради, асар ечимида эса хал килувчи роль уйнаб, таъсирчанликни оширади. Халк Фарход сиймосида яхшилик, мислсиз куч-кувват ва ижодий мехнатнинг умулашма образини яратган. Жодугар эса ибтидоий ялмогизнинг хаётий варианти, айни пайтда ёвуз кучнинг хаёлий образидир.

Демак, афсона мардлик ва кахрамонлик, куч ва кудрат, вафодорликнинг ажойиб ифодасидир. «Ширин киз» афсонаси космогоник миф билан боглик булиб, халк орасида кенг ёйилган. Бу афсонада Ширин гузаллик тимсоли сифатида талкин этилган булиб, иффатли аёлларга хос ахлок намунаси уз ифодасини топган. Бирок ана шу маънавий гузаллик ибтидоий дунёкараш, миф уйсинисида берилган. У ой хакидаги содда тушунчани хикоя килади.

Курамизки, афсона сюжети хамда кахрамонлар талкинида эртакларга хос хусусият мавжуд булиб, фантастик уйдирмалар вокеалар тизмасини харакатлантиради, конфликт ечимида хал килувчи роль уйнаб, мардлик ва гузаллик ва нафислик, назокатни тасдиклади, таъсирчанликни оширади. Афсонада чикарилган хулоса муайян факт мисолида тасдикланади. «Нима учун ойда дог бор?», «Нима учун у осмонда?» деган ибтидоий саволларга жавоб берилади. Ислом дини билан боглик булган афсоналар хам ана шу гурухга мансуб. Бу хил афсоналар динга алокадор гайри табиий, гайри мукаррарий вокеа-ходисалар хакида хикоя килади. Шунинг учун хам унда диний тушунчаларни таргиб килиш хусусияти ва панд-насихат асосий уринни эгаллайди. «Хазрат Али», «Куркут ота», «Юсуф киссаси» кабилар шундай афсоналардир.

«Бароктом», «Шохсанам ва Гариб», «Хазорасп», «Искандар» ва «Афросиёб» каби афсоналар тарихийжой ва тарихий шахслар билан богланган. Уларда вокелик фантастик йуналишда хикоя килинади. Бу хилдаги афсоналар купрок муайян ходиса, кабила ва элат, географик жой-калъа, макбара, кургон, сарой, минора, дарё, денгиз, шахарлар билан боглик булиб, уларнинг юзага келиши ва хайрон булиш сабаблари, у ёки бу номнинг пайдо булиши тарихидан хабар беради.

Окибат Хакида Шерлар

Шу жихатдан «Хазорасп»нинг афсонаси характерлидир. Ривоятлар ҳаётий воқеаларни ҳаётий уйдирмалар воситасида акс эттирувчи оғзаки ижод жанрларидан биридир. Ривоятларда тарихий вокеалар ва айрим шахслар билан боғлиқ бўлган воқеалар, кишилар турмуши, географик жойлар, саҳро, кўл. Шаҳар қишлоқ қалъа. Сарой ва бошқаларнинг барпо булиши ва вайрон бўлиши ҳикоя қилинади. Ривоятлар у ёки бу воқеа ҳақида хабар бериши ва уни тасдиқлаш вазифасини ўтайди.ривоятлар мавзусига кўра тарихий ва жой номлари билан боғлиқ ривоятларга бўлинади Ривоятларда айтишларича, бир жойда минг учар отни тутиб олиш учун уларнинг доим келиб сув ичадиган булогига бехуш киладиган дори солиб куядилар.

Шу хийла билан учиб келиб отларни тутадилар, канотларини киркадилар ва уларни инсон мехнатига мажбур этадилар. Шу-шу уша жойнинг номини Хазорасп (Минг от) деб юритганлар. Баён шаклида етиб келган бу афсона мазкур номнинг юзага келиш сабабидан дарак беради. Хар икки афсонадахам исботловчи фактлар ишончлик манба эмас, уйдирмадан иборат.

Шунинг учун хам топонимик характердаги афсоналарга доимо ишониб булмайди. Улар факат масаланинг у ёки бу белгиси, деталинигина аниклаши мумкин. Шунга карамасдан, «Бароктом» ва «Хазорасп» афсоналари кабила осойишталиги, эркин ва озод хаёт хакидаги орзуларни ифода этган.

Тарихий жанглар хакида ёки унинг таъсирида яратилган «Тумарис», «Широк», «Зариадр ва Одатида», «Гулдурсун» каби афсоналар кахрамонлик ёки жангнома типидаги афсоналардир. Кахрамонлик афсоналарини фактлар ва тарихий вокеалар асосида юзага келган дейиш мумкин. Лекин улар муайян тарихийликни тугри ва аник акс эттира олмайди. Хатто хакикатга зид булган ахборотни талкин этган булиши мумкин. Чунки хар бир хикоя кадимий инсон дунёкараши, содда, ибтидоий тушунча ва билимининг хулосаси сифатида майдонга келган. Шундай экан, уларда реал вокеалар билан боглик булган элементлардагина сакланган. «Тумарис» афсонасида тасвирланган массагетлар кабиласи ва бу кабиланинг эрон боскичларига карши олиб борган курашлари тарихий факт.

Умуман, хар бир афсона узи ташкил топган манбадан канчалик узоклашса, уша вовокеликни акс эттириш хусусияти шунчалик хиралашади, охир окибат тарихийлик изи йуколиб кетади. Натижада у факат эстетик функцияни адо этувчи бадиий асарга айланиб колади. Уч хил турдаги афсоналарнинг хар бири узига хос композицион форма, бадиий тасвир воситалари, образлар системасига эга. Улар турли хил тушунча, билим, эътикодини тасдиклаш учун хизмат килади. Биринчи ва иккинчи туркум афсоналар хикоя килиш услубига кура купрок сехрли эртакларга якин туради.

Чунки уларда купинча хаёлий образлар иштирок этади ва улар эртакларга хос фон яратиб, умумийликни ифодалайди, айни пайтда у ёки бу вокеаларнинг факт эканидан дарак беришга, уни тасдиклашга харакат килади. Жангнома типидаги афсоналар эса, кахрамонлик достонларига якин туради. Бирок, улар эртак ва достон сингари шакли катъий эмас, унда умумфольклор асарларига хос бадиий тасвир воситалари аралаш холда кела беради. РИВОЯТЛАР Ривоятлар ҳаётий воқеаларни ҳаётий уйдирмалар воситасида акс эттирувчи оғзаки ижод жанрларидан биридир. Ривоятларда тарихий вокеалар ва айрим шахслар билан боғлиқ бўлган воқеалар, кишилар турмуши, географик жойлар, саҳро, кўл.

Шаҳар қишлоқ қалъа. Сарой ва бошқаларнинг барпо булиши ва вайрон бўлиши ҳикоя қилинади. Ривоятлар у ёки бу воқеа ҳақида хабар бериши ва уни тасдиқлаш вазифасини ўтайди.ривоятлар мавзусига кўра тарихий ва жой номлари билан боғлиқ ривоятларга бўлинади. Ривоятларда лутф ва назокат, акл ва тадбир, ишк ва вафо, яхшилик ва одамийлик каби илгор гоялар жамиятда учраган зулм ва зурлик, хаксизлик ва адоват сингари иллатларга карши куйилади. Ривоятларни икки туркумга бўлиш мумкин. Бири муайян вокеа ва тарихий шахслар билан боглик булган ривоятлар.

Тарихий ривоятлар бирор шахс фаолияти ва халк кахрамонларибилан боглик булган ходисаларни хикоя килади, ахлок ва одобнинг идеал нормаларини ташвик этиб, муайян фактлар хакида ахборот беради. Алишер Навоий, Улугбек, Ибн Сино, Беруний, Машраб каби олим ва шоирлар, Амир Темур, Султон Махмуд сингари тарихий шахслар хакида яратилган ривоятлар шулар жумласидандир. Ривоятлар ихчам, пухта сюжетли, икки-уч эпизоддан ташкил топган булади. Аммо узгармас, катъий композицияга эга эмас. Хикоя килинган вокеалар гуё тугалланмагандек, давоми бордек сезилади. Шунинг учун хам ривоят катта асардан узиб олинган бир лавха сингари туюлади. Ривоятларни у ёки бу тарихий шахс ёки тарихий ходисалар гувохи булганларнинг, курган билганларнинг эсдаликлари асосидаюзага келган бейиш мумкин.

Бундай ходиса ривоят жанрининг узига хос хусусиятини булгилайди. Баъзи ривоятларда фактик вокеалардан асар хам колмай, факат шахс номи ёки уни бирор белигисигина сакланиб колиши хам мумкин. Навоий билан боглик булган бир ривоятда Хусайн Мирзо шинга караб ётиб, вазирларига «олиб келинг» дебди. Саройда Алишер Навоий шу куни йук экан.

Вазирлар нимани олиб келишни билмабдилар. Охири улар Алишерни топиб, булган вокеани айтдилар. Алишер уларга шох олдига арра, теша билан уста олиб киринглар, дейди. Шунда Хусайн устага караб «мана бу токини тузат!»,-дебди. Курамизки, бу халк орасида кадимдан машхур булган эртак сюжетидир. «Эрксиз фолчи», «Аёз» номли эртаклар хам ана шу сюжет асосида курилган. Мазкур сюжет вазир Алишер Навоийнинг донишмандлигини, унинг тадбиркорлигини хикоя килиш учун зарурий восита булган.

Демак кахрамонлар тарихий шахс, уларнинг муносабатифактик ходисаларга мос, асар вокеалари эса тукимадир. Маълум буладики, эртак ёки латифага хос булган анъанавий сюжет ёки мотивлар тарихий фактларга монелик килмак килмайди, аксинча, уни тулдириб, бурттириб, мухим булиб белгиларни ёркин чизиш, уларга аниклик киритиш, ташвик килиш учун хизмат этади.

«Олтин узук», «Ибн Сино билан касал йигит», «Мир Алишер билан Султон Хусайн», «Навоий билан Чупон» ва бошка ривоятлар бунга мисол була олади. Беруний Улугбек, Жомий, Навоий номлари билан боглик ривоятларда мазкур тарихий шахслар халк орзусидаги, идеалидаги донишманд кишилар образидир. Уларга карши куйилган томонлар эса адолатсиз кишилар, золимлар сифатида кораланади. Демак хаётда мавжуд булган ухшаш характер, белги, хусусиятлар ана шу образлар атрофида жамланиб, умумлаштирилган.

Топономик ривоятларда жой номларининг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳикоялар ифодаланади. Масалан: Андижон номини келиб чиқиши ҳақидаги ривоят, тошкент номи билан боғлиқ ривоят. Ривоятлар халқ тарихи.

Унинг эстетик қарашларини ўрганишда зарур бўлган оғзаки ижод жанридир.